Бу мақола баъзи бир кишиларни "машхур" қилиши мумкин. Аммо улар билмайдилар-ки бу "машхурлик" совун кўпигидай. Бу мақола Узбекистондаги баъзи дўстларимизга келажакда халқимиз олдида ёруг юз билан чиқишларига кафилликдир. Ҳар сайлов олдидан мухолифатга қарши бир фитна уюштирилгани ҳақда ЭРК партияси лидери бир неча марта ҳужжатлар билан ёзди. Мухолифат деганда ҳар ким ҳар хил тушуниши, турли одамларни назарда тутиши мумкин. Масалан, баъзилар мухолифатга қарши курашиб ҳам ўзларини мухолифатман деб уйлайди. Бу кимсларнинг сайтларини очиб қарасангиз асосан ЭРК партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳга қаратилган туҳматлар бўй кўрсатиб туради.
Мухолифат деганда ҳар ким ҳар хил тушуниши мумкин, аммо Каримов (МХХ) конкрет тушунади.
У мухолифат деганда умрини Муҳаммад Солиҳга қарши курашга атаганларни тушунмайди, Каримов мухолифат деганда ЭРК партиясини, унинг раҳбари Муҳаммад Солиҳни тушунади.
Режим пропагандаси 18 йил давомида фақат Муҳаммад Солиҳни қоралади ва фақат унинг обрўсини тўкиш учун ҳаракат қилди.
Айни пайтда, мухолифатнинг 18 йиллик тарихида Каримов пропагандаси Муҳаммад Солиҳга қарши курашаётганларнинг ҳеч қайсисининг исмини бирор марта тилга олгани йўқ!
Нега? Бунинг жавоби битта, чунки бу одамлар режимнинг бош душмани бўлган Муҳаммад Солиҳга қарши курашмоқдалар.
Миллий Нажот Қўмитасининг таҳлилчиси Даврон Шарипов жаноблари яқинда каминага сўнгги 7 йил ичида Муҳаммад Солиҳга қарши ёзган ҳукумат мухбирлари рўйхатини кўрсатди. (Даврон Шариповнинг мақолаларини Муҳаммад Солиҳга иснод қилаётган ғаламислар бор. Биз Абдулҳақ Абдулазиз, Даврон Шарипов, Тоир Учқун каби бошқа тахаллус билан ёзаётган ўнлаб муаллифларимизнинг ҳақиқий исмларини уларнинг хавфсизлиги учун ҳозирча очиққа чиқармаймиз. Озгина ақли расо одам уларни М. Солиҳдан фарқли ёзув услубига эгалигидан ҳам билиб олиши мумкин.)
Дўстимиз Даврон Шариповнинг ижозати билан бу рўйхатни келтирмоқчиман, мана руйхат:
1.Абдуманноп БЎРИБАЕВ, 2. Азиз Тангрибердиев, 3. Ю. Гаев, 4.Питер Маккиннон, 5. Владимир Цивиль, 6. Равшан Акбаров, 7. Дилмурoд Сайид, 8. Сардор Турсунов, 9.Денис Ковалев, 10. Айдын Гударзи, 11. Владимир Орлов, 12. Юрий Кузьмин, 13. Сергей Добужицкий, 14. Наум Подгоетцкий, 15. Андрей Борисов, 16. Рафкат Абдулин, 17. Андрей Пинхасов, 18. Bulent Idemir, 19. Бобурбек Кудратов, 20. Вадим Кожевников.
Бу кишилар Каримов режимининг планли ва систематик равишда муайян нишонга қараб ўқ отаётган аскарларидир.
Балки, бу исмлар орасида бир неча исмни қўлланганлар ҳам булиши мумкин, аммо уларнинг истисносиз ҳаммасининг фаолияти тўғридан тўғри МХХ билан боғлик эканлигига ҳеч бир шубҳа йўқ.
Масалан, улардан биттаси Дилмурод Сайид гап орасида "Менинг Муҳаммад Солиҳга ҳеч қандай хусуматим йўk" деб kуяди ва М. Солиҳга туҳматда давом этади. Тўғри, сизнинг Муҳаммад Солиҳга ҳусуматингиз бўлишига сабаб йўқ, чунки Муҳаммад Солиҳ сизни умрида кўрмаган, танимаган, ҳусумат қаердан бўлсин?
Сизда Ҳусумат йўқ, аммо Вазифа бор, ширкатингиз тарафидан қўйилган вазифа, уни "ҳусуматим йўқ, унга туҳмат қилаолмайман" дейиш учун одамда НОМУС бўлиши керак, фақат НОМУС эмас, озгина ЖАСОРАТ ҳам керак. Сизда бу фазилатларнинг лоақал биттаси бўлганда ҳам сиз бегуноҳ одамни террорда айбламасдингиз.
Албатта, юқорида саналган авторларга ташқаридан туриб кўмаклашётган Пулатов=маматов типидаги авторлар ҳам бор. Булар мартабаси энг паст авторлар. Шу қадар паст ва қадрсизлар-ки, режим уларга рахмат айтишга ҳам эринади, айтмайди. Чунки, биладики, рахмат айтса ҳам айтмаса ҳам улар Муҳаммад Солиҳга қарши курашаверишади.
Хўш, бу узлуксиз туҳмат ва ифтироларга Муҳаммад Солиҳ нега жавоб бермайди, деган саволлар янграяпти интернетда. Муҳаммад Солиҳ фақат ўзи эмас, ЭРК ташкилоти аъзоларини ҳам бўхтончилар билан тенг бўлмасликка чақириб келди. Лекин баъзан душманлар (душман сўзидан бошқаси буларга муносиб эмас) ҳаддидан ошганда жавоб беришга тўғри келади, ушбу мақолани ҳам шу сифатда қабул қилишингизни сўрайман..
Бу мақолага “Исёнкор” сайтида Дилмурод Сайид номи остида босилган мақола сабаб бўлди.
Бу одам ўзининг Муҳаммад Солиҳ ҳақида “Исёнкор”да босилмаган мақоласини минглаб адресларга жунатиб, Ширкати олдида еяётган нонини оқлаб еганини аллақачон кўрсатди. Бу кимса Муҳаммад Солиҳни террорда айблаб, унинг мансаб ва қонни яхши кўрганини ёзди, бу эса Каримов ҳукуматининг М. Солиҳга қўйган айбининг айниси эди.
Ҳолбуки,1999 йил портлашларига алоқодор деб қамалган, бугун ҳам қамоқда ўтирган Зайниддин Асқаров 1999 йилдаги портлашларда Муҳаммад Солиҳнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини Оллоҳга қасам ичиб эътироф қилди. Халқимиздан ва М. Солиҳдан кечирим сўради.
Бу сенсацион воқеадан кейин ҳам М. Солиҳнинг террорга алоқаси борлигини Каримов (МХХ) ва унинг маошли (руйхатдагилар) ва ёки кўнгилли (Пулатов=маматов) югурдакларидан бошқа ҳеч бир виждонли киши айтмайдиган бўлди.
1999 йилларда Каримов ташвиқоти билан ишонган одамлар анча-мунча эди, аммо Асқаровнинг баёнотидан кейин бунинг туҳмат экани ҳаммага ошкор бўлди, бундан кейин ҳам бу туҳматни жонлантиришга уриниш тубанликдан бошқа нарса эмаслигини кўпчилик англади ва иғвогарларнинг бозори касод бўлди.
Пулатов=матовларнинг бу бозорни жонлантиришга кучи етмади, уларнинг ҳатто Американинг Федерал Текширув Бюросига Муҳаммад Солиҳни террорчиликда айблаб ёзган хатлари ҳам бу бозорни қайта тиклай олмади. Гарчанд, пулатов=маматовлар бу ёзган доносларининг Муҳаммад Солиҳни АҚШга келиш йўлини тўсди деб бир икки йил мақтаниб юрдилар, аммо 2005 йилда М. Солиҳ Вашингтонга даъват қилиниб Конгрессда чиқиш қилиши бўҳтон аҳлини том маънода ер билан яксон қилди. Уларнинг йилларча кўрсатган ғайратлари бир тийин бўлганди. Мухаммад Солиҳ хақида Американинг Федерал Текширув Бюросига чақимчилик қилишганини қахрамонлик деб ва бу хақда ўз сайтларида мақолалар ёзиб юрганларга:
-Аллоҳга ишониш сизлар учун террористлик бўлса бўлгандир. Аммо биз сизни бу дунёда жазолатмоқчи эмасмиз бу тухматлар учун! Нариги дунёга ва ҳаммасини худога топширдик. Американинг Федерал Текширув Бюроси номини сотиб “ шантаж” қилаётганлар хақида бу ташкилотга расмий хат билан мурожат қилганимизда "қахрамонларни" аллақачон думлари тугилган бўларди. Ўз уқувчиларини ахмоқ деб ўйлаяпган Жахонгир Мухаммад қудуқ харомлаш ҳам машҳурлик дейишгача бориб етди. Мана у шундай ёзади...
“....мен ҳақимда тўқилиб тарқатилаётган исмли ёки аноним буҳтонлар 13 йилдан бери давом этмоқда. Лекин бугунгиси ҳам олдингилари каби ёрдам бермоқда. (-Уз яратувчанлиги ва асарлари билан эмас. Сафар Бекжон )
Биринчидан, менинг номим билан қизиққанлар кўпайиб кетди. Сайтдаги статистикага кўра, таржимаи ҳолимни кейинги 3 кунда 8 минг марта кўришибди. Гап менинг номимда эмас. Шу одамлардан анчаси мен ёзган асарларни ўқий бошлабди. Бу муҳим. Сайтимда қидирув келган адреслар орасида энг кўпи фарғона.ру орқали қидирув экан. Китобларимни ўқиш 6 мартага кўпайибди. Демак, мен фарғона.ру-га, хусусан унинг ўзбек тили бўйича шеф редактори Алишер Соиповга чин дилдан “миннатдорчилик” билдираман. Ижодкор учун энг катта бахт унинг ёзганлари ўқилишидир. » http://uzbekcongress.wordpress.com/2007/06/01/savoljavob-43/
Агар бу "қахрамон" депутатлик пайтида Каримовга қарши айтган гапи чин кўнгилдан айтилганда эди, кейинчалик бу режимга ҳамтавоқ бўлмаган бўларди. Бугун мақтаниб айтиб юрадиган бу сўзи Каримовни шантаж Қилиш учун эканлигини кўпчилик билмайди. Икки оғиз қахрамонликдан кейин Каримов, Маматовни кабинетига чaқириб унга истаган мансабини берди. Аммо у яна шантаж қилиб мансаб олишга харакат қилганида, жазоланди.
Хар қандай жамиятда кишилар ўз қилган ишлари билан кун тартибига келишади. Мухаммад Солиҳ сиёсатга кирганида аллақачон ўз асарлари ва чиқишлари билан машхур бўлган жамоат арбоби эди. "Бирлик"ни тузаяпганимизда унинг машхурлиги катта хизмат қилганди. Махсус хизматлар буни яхши билишади. Шунинг учун асосий кучларини Мухаммад Солиҳ шахсиятини қоралашга қаратиб келишаяпди.
Энди бу бўҳтон бозорини яна режимнинг ўзи қўлга олаётганга ўхшайди. Бозорни сайлов олдидан мутлоқо жонлантириш керак ва режим яна ҳаракатга ўтди. Д. Сайиднинг илк мақолалари бу ҳаракатнинг бошланганидан дарак беради холос. Тахминимиз, бу йил сўнггига қараб режимнинг Муҳаммад Солиҳга қарши ҳуружи кучайиб бораверади.
Д. Сайид ўзининг М. Солиҳ ҳақидаги одамларнинг адресларига йўлланган туҳматномасида 1991 йил сайловларида Муҳаммад Солиҳнинг номзоди депутатлика ҳукумат рўйхатидан кўрсатилди, деб Миллий Хавфсизлик Хизматининг профессионал тилидаги "ДеПеШа" терминини қўллади, ва фақат МХХ гагина оид баъзи рақамларни келтирди, бу билан у ўзининг хуфия вазифасини фош қилиб қўйганини билмай қолди.
Аллоҳ "сен айёрлик қилавер, мен сендан ҳам айёрман" дейди ва тузоқ қуришни истаганларни ўз тузоғига туширади.
Депутатликка келсак, Муҳаммад Солиҳ бу ҳақда ўзининг “Йўлнома” китобида батафсил, шубҳага ўрин қолдирмайдиган бичимда ёзган:
СОКИН САЙЛОВ
Бу сайлов Ислом Каримов режимидаги илк ва сўнгги нисбатан демократик сайлов бўлганди. Аммо биз у пайтда "бу сайлов демократиянинг бошланиши, ҳали камчилиги кўп, янаги сайловларда демократия янада кўпроқ бўлади," деб режа қилардик.
Адҳам Фозилбеков маслаҳат қилганидек, номзодим Профессорлар шаҳарчасидан кўрсатилди. Бу округдан яна иккита киши номзодини кўрсатган ёки кўрсатмоқчи экани маълум бўлди. Бири Ўзбекистоннинг собиқ коммунист раҳбари Муҳиддинов, иккинчиси Тошкент Университети ўқитувчиси Мухтор Шапсанов эди. Мен Хоразмга, ота-онамни зиёрат қилишга кетгандим. Тошкентдан телефон қилишди, Муҳиддинов экан. У бизнинг округдан ўз номзодини қайтариб олаётганини айтди. Буни жумҳурият келажаги учун, сиз учун қилаяпман, деди. Муҳиддинов кўпни кўрган дипломат, сиёсатчи эди. Унинг илтифоти ва илиғ гаплари учун ташаккуримни билдирдим.
Тошкентга келганимдан кейин Мухтор Шапсановнинг ҳам ўз номзодини қайтариб олганини эшитдим.
Округда 89 фойиз ерли халқ, 11 фойиз рус тилида гаплашувчи аҳоли бор эди. Бу рақам сайлов натижаларида айнан акс этди. 89 фойиз "ҳа", 10 фойиз "қарши" овоз олдим. Анишчев ва Сатинларнинг менга қарши пропогандаси рус аҳолиси ичида ҳали ҳам устивор эди.
Олий Кенгашнинг 1990 йил вужудга келган таркиби Совет Ўзбекистони учун яп-янги воқеа бўлди. Сайланган депутатларнинг нақд 5 фойизи коммунист бўлмаган одамлардан ташкил топганди. Бу ақл бовар қилмас прогресс эди. Ўтмишда коммунист бўлмаган ҳеч бир кимса депутат бўлиш у ёқда турсин, бу ҳақда орзу ҳам қилолмасди.
Албатта, ҳукумат ҳар бир округда вилоят раҳбарлари ва ўзига яқин одамларни кўрсатишга интилди, аммо уларга муқобил номзод қўйилишига ҳам қаршилик кўрсата олмади.
Кўрсатса ҳам бу қаршилик ҳамма ерда муваффақиятли чиқмаганди. Олий Кенгашнинг биринчи мажлиси март ойининг бошида ўтди. Мен бу йиғинда қатнаша олмадим. Март ойининг бошида Москвадаги АҚШ элчиси Мэтлокнинг хусусий таклифи билан 4 кишилик гуруҳ ичида Америкага бир ойлик сафарга чиқдим".
Муҳаммад Солиҳнинг номзодини Каримов шахсан қўллаган бўлиши мумкинми?
Албатта, мумкин. Чунки Муҳаммад Солиҳ 1980 йиллар охирида Ўзбекистонда энг машҳур шахс эди.Ўзбекистонга келган чет эллик сенаторлар ва бошқа уст савиядаги мансабдор сиёсатчилар Каримов билан ва Муҳаммад Солиҳ билан кўришар эдилар. Бу ҳужжатлар билан собит тарихдир.
Албаттаки, Каримов бундай бир шахсни парламентга олиб унга илтифот кўрсатиш кераклигини биларди. Ҳатто Муҳаммад Солиҳга катта лавозимлар таклиф қилганлигини жуда кўпчилик билади.
Аммо бу таклифларнинг М. Солиҳ тарафидан қабул қилинмаганини ҳам ҳаммамиз биламиз. Агар қабул қилинганда эди, Муҳаммад Солиҳнинг ўзи ва оила аъзолари бу қадар шафқатсиз репрессияларга маъруз қолмаган бўларди балки. Энг камида, сургунга кетмаган, унга қарши суиқасдлар тайёрланмаган бўларди.
Шунча ҳақиқат турар экан, қандайдир ёлланган журналист чиқиб, Муҳаммад Солиҳнинг 1991 йилдаги депутатлик номзодини Каримов кўрсатган деган гапни мақоласининг асос ғояси сифатида тақдим қилиши МХХ нинг М. Солиҳга қарши курашда одамларни ишонтирадиган бирорта "далили" қолмаганини кўрсатмоқда.
Демократ ватандошларнинг сайтлари тақдирига жуда қайғураётган Д. Сайид шундай дейди: "Лекин минг афсуски, кейинги пайтда “ИСЁНКОР”да наинки мустақил бўлиш, балки кимнингдир ХОС сайти саналишга мойиллик кучли! Мен бу фикрни менинг “НОМУС”НИ ЎҚИБ…” мақоламни чоп қилмаганлиги учун билдираётганим йўқ.."
Бу хусусда (“Исёнкор”нинг мустақиллиги ҳақида) дўстлар билан бир умумий мақола ёзиб, ЭРК саҳифасига қўйгандик, аммо ЭРК лидерининг илтимоси билан олиб ташлагандик, аммо энди бу мақолани такрор эълон қилишимизга тўғри келади. Мана у:
Лукма
Yukladi Thursday, June 07 @ W. Europe Daylight Time
Ҳурматли Ҳ. Худойберди,
Исёнкор сайтини ЭРКчилар босиб олаяпти, ўзиникига айлантиряпти деб ёзибсиз.
ЭРКчилар ҳеч қайси бегона сайтни ўз сайтига айлантириш иштиёқида эмас. Сизнинг ҳам эътироф этганингиз каби, ЭРКчиларнинг ўз сайтлари етиб ортади, шундай экан жиғибийрон бўлманг, Худойберди. Яхшиям, “Исёнкор”га сиз хўжайин эмассиз,бўлмаса худди "Стопдиктатор"га ухшаб ўзингиздан бошқа ҳеч кимни йўлатмасдингиз бу сайтга ҳам.
"Сиёсат мактаби" рукни остида берилаётган мақолалардан сизга зарар борми?Бўлса,бу зарар нимада ифодаланади? Сизнингча, ЭРК партиясининг рекламаси бу сайтда бошқаларнинг фикрини эркин айтишларига тўсиқ бўлаяптими? Каримовни ва ёки бошқа бир фасодчини (улар анча мунча) реклама қилса,сизнингча яхшироқ бўлармиди?
Албатта,"сиёсат рукни"га Муҳаммад Солиҳнинг ЭСКИ маколалари ўрнига сизнинг Солиҳникидан актуалроқ, уникидан ақллироқ ЯНГИ мақолаларингиз қўйилса нур устига аъло нур бўларди, фақат шундай мақолалар сизда борми? Тез сайтга қўйинг, ушаларни ўқийлик биз Борми шундай мақолалар сизда?
Ёшларга ўрнак бўладиган, сиёсат мактаби бўладиган материалларингиз бўлса қўйинг Исёнкорга, ўқийлик. Ва уларни эълон килишса, ҳеч ким "нега Исёнкор Худойбердини реклама қиляпти?", деб ёзғирмайди. Жизғанак бўлиб сайт мустақиллиги тўғрисида сафсата сотмайди. Ҳар бир виждони бор киши бағрикенглик билан "Худойберди, фикрларингиздан фойдаландик, хизматингиз учун раҳмат!" дейди сизга.
ЭРК ва Муҳаммад Солиҳ на Исёнкорнинг,на да сиздек комплексли одамларнинг рекламасига муҳтож.
Исёнкор укувчиларига
Агар Ҳ. Худойберди Муҳаммад Солиҳнинг Исёнкорда босилган мақолаларини бошқа сайтлар ҳам олиб босаётганини танқид қилса, бунга биз ҳам қўшилардик. Чунки ҳақиқатан қам бунинг кераги йўқ, чунки Исёнкорнинг аудиторияси ўша мақолалар такрор босилаётган сайтларники билан айни.
Фақат Худойбердининг дарди бу эмас.
Ёки Муҳаммад Солиҳнинг мақолалари ҳам баъзи сайтларда босилаётган мақолалар каби фисқу-фасод тўла бўлганда эди, Худойбердининг бу "исён"ини тушуниш мумкин эди. Аммо бу ҳам унинг дарди эмас.
Худойбердининг дарди бошқа, у ЭРК партияси ва Муҳаммад Солиҳ рекламаси сайтнинг мустақиллигига раҳна солади, деб ҳайқирмоқда. Қандай қилиб раҳна солаётганини тушунтирмайди, чунки рекламанинг мустақилликка ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Дунёда миллионлаб сайтлар оддий ширкатдан тортиб, сиёсий лидер ва партияларнинг рекламасини қилади, наҳотки бу уларнинг мустақиллигини йўқ қилган бқлса?
Бу кулгили-ку! Буни Ғарбда яшаб, ҳаммага ақл ўргатётган Худойберди биламайдими?
Билади, гап бошқа ёқда.Гап ғайирликда ва...ҳадисларда айтилган "қора доғ"да.
Ҳазраткул Худойбердининг ЭРКка юборган барча мақолаларини ЭРК сайти босган, аммо ўшанда бирорта ЭРКчи чиқиб Худойбердини реклама қилиб юбордингизлар, деб ҳаяжонланмаган. Кейин Худойберди мақола юбормай қўйди, аммо ҳеч ким чиқиб "нега Ҳазраткулни реклама қилмаяпсиз?" деб сўрамади.
Ҳазратқулнинг мақолаларидан ЭРК майдони торайиб ҳам қолмади, у юбормай қўйганда, бу майдон кенгайиб ҳам кетмади.
Сайт майдони эмас,одамнинг юраги кенг бўлиши керак, жаноб Худойберди.Шунда бировнинг рекламаси сизни безовта қилмайди.
ЭРК веб саҳифаси муҳарририяти
http://uzbekistanerk.org/modules.php?name=News&file=article&sid=2674
Бу воқеалар жараёнида журналист укамиз Юсуф Расул бу "қахрамон"ларни кеч таниганини ўзига қарши ғийбат гапларни лидерман деб юрган кишилар эринмай ёзишаяпганини айтди. Мен эса унга 2000-2002 йилларда ўзимга қарши ўта пасткаш "SOS" хабарлар чиқаришганини айтдим. "Сафар Бекжон тўнғиз гўшти колбасасини оғирлагани учун Switzerland қамоғида". "Switzerland Ташки Ишлар вазирлигидан олинган хабарга кўра Сафар Бекжон ўлган ва моргда ётибди ва хакозо..."
Мавзуимизга кайтайлик. Ватандошларнинг хориждаги сайтлари тақдири ҳақида куйинишда давом этган Д. Сайид ўзининг "Кимга нима эрмак?" мақоласида шундай ёзади: "Шу ўринда Нуриддин Низом билан Юсуф Расулнинг суҳбатнамо ёзишмаси хусусида икки калима. Нуриддин кимнингдир сўзларини тасмага ёзиб олганлиги учун маломатга қолди. Ҳатто жиноятчи деб таъриф ҳам берувчилар топилди"...
Д. Сайид "кимнингдир сўзларини тасмага ёзиб" олган одам маломатга қолмаслиги керак, дейди. Бундай одамни жиноятчи демаслик керак дейди. Ризо Обид деган кимса хаммасидан хам утиб тушди. Skype проммаси оркали Толиб Ёкубов билан гаплашган оддий "хашаки" гапларни яширинча ёзиб олиб "шантаж"чиликда устозларидан хам ортда колдирди.
Ҳа, МХХ да бировнинг суҳбатини тасмага ёздириб олиш ЖИНОЯТ эмас, ИШ ҳисобланади,
Д. Сайид бу сўзларида сўнг даражада самимий. Д. Сайид бу ерда ўзининг зеҳниятдош дўстларини актив ҳимоя қилаяпти. Бировнинг овозини ёзиб, уни эълон қиламан деб шантаж қилишнинг пасткашлик эмаслигига ишонтирмокчи одамларнии. Ҳатто, Маматовнинг ўшандай шантажларга бой сайтини "иморат" деб атаб, улуғлашдан ҳам уялмайди у.
Ҳа, агар яхшилик тарафдорлари ҳам бир-бирларини шундай ҳимоя қилганларида эди, бу дунёда ёмонлик қолмасди.Агар иймон соҳиблари ҳам аблаҳлар каби ғайратли бўлганда эди, ер юзи фасод анча-мунча озайган бўларди. Афсус... Яхши ниятлилар ор қилиб, туҳматга жавоб бермайдилар, буни эса аблақлар қўрқоқлик деб билиб, янада қутурадилар..
Кўп ҳам қутурмасинлар деб бизга ўхшаган сабрсизлар баъзан бу каби мақолаларга қўл уришга мажбур қоламиз.
Ҳурматга лойиқ барчaга ҳурмат билан,
Сафар Бекжон,
ПЕН интернатионал
ЭРК саҳифаси муҳарририяти аъзоси