Четверг, 25.04.2024, 19:56



























































Меню сайта
Наш опрос
Ваше мнение о сайте
Всего ответов: 100
Главная » 2009 » Май » 18 » Покаяние бывшего эсэнбэшника.. (на узбекском языке)
Покаяние бывшего эсэнбэшника.. (на узбекском языке)
01:48

Даҳрий…

Абдуллоҳ Сарбадор,

Британия.

(Ушбу мақоламни АЛЛОҲнинг ваҳдониятини сўзсиз тан олиб,Унинг қудрати олдида мутлақ бош эгадиган Муслим ва Муслималарга бағишлайман).

На гўзал ЯГОНА АЛЛОҲдан қўрқмоқ….

“…санлар билиб олишларинг керак! Давлатни ишида Худо-пудо (астағфируллоҳ А.С) дегани кетмайди. Приказ бўлдими, тамом онангни си..айларни кўтанини суғуриб олиш керак. Соқол қўйиб, гомик бўлиб олган бу “Тварларни” итариш керак”. (Бу сўзлар 2003 йилда Миллий Хавфсизлик Кенгаши Аппаратининг навбатдаги йиғилишида Ислом Каримов томонидан айтилган эди). 

“…Ислом дин сифатида ҳам, цивилизация сифатида ҳам ҳар қандай жамият тараққиётига катта “угроза”дир. Ислом универсал дин яъни, у ҳар қандай замон ва маконга мослашиб кетаверади. Шунинг учун ҳам исламистларни доим бошини кесиб туриш шарт”. (Бу ҳозирда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари Шафоат Нуруллаева томонидан 2002 йил декабрь ойида менга айтилган эди.)

“…эй Мулла, Иброҳим Эшонни шогирди, нима шу гомикларни тарафини олаверасиз (яъни мусулмонларни А.С). Буларни энигаям, бўйигаям итариш керак”. (Бу МХХ майори Абдукаримов Ғолиб томонидан 2003 йилда менга айтилган эди).

“…онангни си…ай бу анави “кўт” қорини боласику. Кетига бутилкани ўзим тиқаман бу гомикни”. (Бу сўзлар Обид қори Назаровнинг ўғли Ҳусниддин Назаровга нисбатан МХХ подполковниги Бойиров томонидан айтилган эди).

Юқорида келтирилган мисоллар оддий ўзбек давлат хизматчисининг кундалик ҳаётидан бир лавҳадир холос. Қуйида ушбу ҳодисалар ва Каримовнинг “худосизлик” сиёсати натижасида Даҳрийликка қўйилган эътиқодни баён этаман.

2003 йил Декабрь, Тошкент Қўйлиқ, Чо Сон корейс кафе-саунаси. Янги йил олди давлат ва миллатга “хизмат” қилишдек оғир юмушдан толиққан бир гуруҳ чекистлар Тошкентнинг Қўйлиқ туманидаги махсус кафе-саунада ҳордиқ чиқармоқда. Агар чекистларнинг бундай ҳордиқ чиқаришларини тарозининг бир палласига ва Шайтони Лаъиннинг жамики қилган ва қиладиган ёмонликларини яна бир палласига қўядиган бўлсак, унда Шайтон мисли фаришта, тўғри Жаннатга кириб кетиши шубҳасиздир. Айнан шу паллаларда, бир вақтлар ор ва номус ҳақида оламга жар солган Ўзбекнинг бу ҳайқириқларини бир сафсатага айлантириб, Каримов ўғлонлари, яъни ЧЕКИСТлар ўнлаб гўдак қизларни қўлма-қўл қиладилар. Қўпол қилиб айтганда, бу бечора қизларнинг баданида қанча тешиги бўлса, барчаси абгор қилинади. Маҳаллий Корейс миллатига мансуб кафе-сауна хўжайини чекистларнинг мириқиб ҳордиқ чиқариши учун белини етмиш жойидан боғлаб хизмат қилади. Чекистларнинг бир им қоқиши билан номуси худди ит талаган увададаек булғанган қизлар, қўл артқичлари мисол алмаштирилади (Қизиғи шундаки, бу корейс амаки шунча бокира ўзбек қизларни қайдан топади, буни ёлғиз Аллоҳ билади).

Тиззадан икки қарич тепада юбка кийган корейс официанткалар қийиқ кўзларини илон каби ялтиллатиб, ҳар лаҳза чекистларнинг қадаҳини назорат қилади.

Чекистлар эса бир нарса, яъни чарчоқ чиқариш билан банд бўлади. Бу чарчоқ чиқариш отаси ва онасининг энг катта бойлиги, оиланинг номуси бўлмиш қизларнинг иффатини ҳаромлашдан иборат.

“…ака мен кетаман. Что то хотин хавфсираяпти. Кейин эртага Худони олдида ҳам жавоби бор. Мана боя …қилган қизиз 16 ёш экан, гаплашдим энди нима қиламан деб роса йиғлади. Карис (яъни кафе эгаси корейс назарда тутилмоқда) унга ўн минг берибди. Эллик минг ваъда қилган экан” (АС).

“…мазгини с..кма. Яъна домиллоликни бошладингми? Онасини с…кай бу қанчиқларни. Буларни иши шу, соққасини овотти. Бугун йиғлайди эртага элликтасига кўтини беради, жаллаб” (Бу ўша вақтда МХХдаги бошқарма бошлиғи томонидан менга айтилган эди).

Бир куни навбатдаги ҳаромхўрликдан ғирт маст аҳволда уйга қайтдим. Ҳамма уйқуда. Аммо одатдагидек оёғимдан то қулоғимгача ботган ҳаромнинг қалб азобидан ухлай олмадим. Негадир болаликдаги одат, яъни китоб ўқигим келди. Қўлимга эса Умар Хайёмнинг рубоийлари жамланган китоб тушди.

Ўқий бошладим:

Азалда лойимни қорганда Худо
Биларди феълимдан не бўлур пайдо
Ҳукмидан ташқари эмас гуноҳим
Хўш нечун Маҳшарда беради жазо.

Шу билан китобни қайта жойига қўйдим ва шоирнинг сўзлари худди ҳаромдан ёриламан деб турган қалбимга таскин бўлди. Мен фаҳш ва ароқнинг муттасил таъсиридан АЛЛОҲ номини айта олмайдиган даражага келган тилимни ғўлдиллатиб ўзимга таскин бердим: “Карочи, Худо агар бўлса, мени шундай яратган. Шундай яратиб қўйиб жазо берадими? Унда Худо йўқ (Астағфируллоҳ, АС)”.

“…болам ўзи касалмандгина бўлсанг, қўй шу ишларингни. Одамларга ёмонлик қилма. Сен олим бўлишинг керак эди. Ўзи нима иш қиласан? Одамларни қамайсанми? Ўғлим Худодан қўрқ, қайтар дунё дейди. Мен бировга ҳатто ёмонлик ҳам тиламай шу мусофир юртларда сизларни катта қилдим. Кел қишлоққа, отанг қўй олиб беради, олдимда боқиб юрасан”. (Бу соддагина онамнинг, ўғли шайтонга дарс берадиган қотил Дажжол шогирдига айланганидан мутлақо бехабар онажонимнинг сўзлари эди).

2003 йил Тошкент. Қўлимга Алихонтўра Соғунийнинг китоби тушиб қолди. Қуйидагиларни ўқидим:

“…Аллоҳ пок. У бизга маълум ва маълум бўлмаган оламларни, жони бору, жонсиз жисмларни ўз ҚУДРАТида тутиб туради. Гарчи бир зирпача ҳам Унинг рухсатисиз танага озор беролмайди”.

Миямга келгани яна ўша фикр, демак менинг ичишим, бундай ишларда ишлаб юришим ҳам Худодан. Ундай бўлмаса Худо йўқ! (Астағфируллоҳ АС).

- Демак ҳамма нарса Худони иродасига боғлиқ. Шундайми, домилло?
- Шубҳасиз! Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳнинг изнисиз ҳатто кўзимизни юмиб, оча ҳам олмаймиз.
- Педараст, ҳозир кўтингга шу бутилкани тиқаман. Буям Худойингни рухсати биланми?
(Бу МХХ тергов изоляторида МХХ терговчиси ва Ҳизб-ут-Таҳрирга алоқадорликда айбланиб иккинчи маротаба 5 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган, Англияда ўқиб кетган, 1977 йил Янгийўл туманида туғилган Убайдуллаев Алишер Омонуллаевич ўртасидаги суҳбатдан парча АС).

Менинг шууримда ушбу суҳбатдан кейин яна бир фикр чарх ура бошлади. Демак, барчаси Худодан. Мен ҳам тортинмасдан президент буйруқларини бошқа офицерлар каби бажараверишим керак, зотан агар Худо хоҳламаганида мен бу ишларда ишламасдим. Ёки Худо дегани сафсатадан бошқа нарса эмас (Астағфируллоҳ АС).

2004 йил Апрель. Тошкент ва Бухоро шаҳарларида портлашлар содир этилди ва 47 нафар киши ҳалок бўлди (Мен келтираётган бу маълумотлар Каримов ҳукумати томонидан билдирилган фикрлардан мутлақо фарқ қилади АС). Барча айб шу вақтгача ҳеч кимга маълум бўлмаган бир ташкилот, яъни “Исломий Жиҳод” ташкилоти зиммасига юклатилди. Ҳа, юклатилди.

Ҳозирда Ғарбий Европанинг Германия каби давлатида асосий террорчи ташкилот сифатида баҳоланаётган бу ҳаракат айнан Тошкент ва Бухоро портлашлари ортидан назарга тушган эди.

Энди Исломий Жиҳод ташкиолти ҳақида икки оғиз, қисқача маълумот (Мен бу ташкилот ҳақида батафсил маълумотни ҳозирча омма эътиборига тўлиқ ҳавола этишдан манфаатдор эмасман АС).

Демак, Исломий Жиҳод ташкилоти Тошкент ва Бухоро портлашлари натижасида илк маротаба расмий Тошкент томонидан тилга олинган эди. Ушбу портлашларни ташкил қилишда айбланган Исломий Жиҳод ташкилоти Ўзбекистон ва хорижда жуда мустаҳкам асосларга эга эканлиги ва халқаро террорчи ташкилот эканлиги ўзбек ҳукумати, хусусан, Ислом Каримов томонидан доим қатъий таъкидланиб келинди. Шу ўринда мен Ислом Каримов ва Ўзбекистон Хавфсизлик ташкилотлари илгари сураётган фикрларга мутлақо зид фикрни сизларга тақдим этаман.

Исломий Жиҳод ташкилоти аслида ташкилот сифатида мутлақо йўқ нарсадир. Агар бўлса ҳам Ўзбекистондан ташқарида ёхуд ўзбек махсус хизматларининг навбатдаги саъй ҳаракатлари натижасидир. Ўзбекистондаги жамият мутлақ равишда МХХ ва милиция томонидан назорат қилинади. Ўзбек жамиятининг ҳар бир қатлами тўлиқ назорат остида. Энди ушбу фактдан келиб чиққан ҳолда соғлом фикр юритайликда ўзбек ҳукумати томонидан илгари сурилаётган воқеиликка эътибор берайлик. Буткул жамият бир шахснинг хоҳиш-иродасига бўйсундирилиб, унинг ноғорасига ўйнатилиб турган жамиятда ана ўша шахс, яъни ДИКТАТОР рухсатисиз бирон бир гуруҳнинг ташкиллашиши мумкинми? Йўқ, албатта ва бу сувга айтиладиган эртакдир. Демак, икки фикр мавжуд, ёки бу Каримовнинг террорризмга ўзича адолатли уруш эълон қилган Ғарб билан навбатдаги конспирацияси ёхуд жаноб Каримов яна эски анъанасига содиқ қолиб, жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистонда реал исломий экстремизм мавжудлиги ва унинг, яъни Каримовнинг ҳокимият тепасида қолиши бу экстремизм таҳдидини тўхтата оладиган куч эканлигини исботлашдан бошқа нарса эмас.
Шунингдек, Ўзбекистонда Каримовдан бошқа ҳеч қандай куч йўқ, бўлгани ҳам МХХ ва Милиция тоомнидан абгор қилинган. Ҳатто давлат ва миллат хавфсизлигини таъминлаши керак бўлган ташкилот яъни МХХ амалда фақат Каримов хавфсизлигини ва ҳокимиятини ҳимоя қиладиган ташкилотга айлантирилган.

Яқинда Германия полицияси ва прокурори томонидан баён қилинган фикрлар ҳам менинг гапларимни фақат такрорлади, холос.

Ўзича адолат ўрнатишга интилаётган Ғарб эса бу исботларни тан олишни истамайди ва Каримовга ўхшаган ўз халқини геноцид қилаётган диктаторлар билан ўз манфаатлари йўлида ҳатто онасини ўртага қўйиб шартлашишига ҳам тайёр.

Демак, буни ҳам Худо иродаси дея қабул қилайлик.

Аммо,аммо…

Хўш мусулмонлар таъкидлайдиган Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ қани? Бутун дунёда мусулмонлар ғорат ва талонда, қани бизнинг Парвардигоримиз? Нега биз мусулмонлар шунчалик хормиз? Қани Аллоҳнинг энг сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ваъда қилган НАЖОТ? ҚАНИ………………………..????????????????

Ислом дин сифатида Маккада вужудга келган бўлса, у илм ва цивилизация сифатида бизнинг Минтақа, яъни кўҳна Туронда осмон қадар юксалди. Қуръони Каримдан кейин тургувчи Ал Жомиъ-Ас Саҳиҳни ҳам бизнинг бобо Имом ал-Бухорий битди. Хўш, нега шундай буюк ишларни қилган зотларнинг юрти бунчалик забун? Нега бутун мусулмон олами бунчалик вайрон, ҚАНИ АЛЛОҲ……………???????????????

Каримов каби диктаторлар Бухорий авлодларини намоз ўқигани, энг кулгилиси соқол қўйгани учун камида 159 модда билан 15 йилга қамоққа тиқиб, сил, СПИД қилиб ўлдирмоқда.

Ғазодаги воқеаларни изоҳлашга ҳожат йўқ. ҚАНИ АЛЛОҲ…………………….????????????????

“…ҳатто дарахтдан узилган баргнинг бандидан қандай айрилишидан тортиб то унинг ерга тушгунча неча маротаба буралиб, ҳавода ўйнаб ва қаерга тушиши ҳам Худонинг иродаси ва қудратига боғлиқ”. (Муҳаммад Иқбол, Покистонлик файласуф шоир).

Демак, менинг қўлимга шароб тўла қадаҳни олишим ва уни лабимга қай ҳолатда келтиришим ёхуд содир этаётганим фаҳшни қай йўсинда амалга оширишим ҳам Худонинг иродасига ва қудратига боғлиқ эканда. Унда менинг гуноҳим йўқ, чунки барчаси Худонинг қудрати билан содир бўлмоқда, менинг ҳатто кўзимни очиб-юмишим ҳам ихтиёримда эмаску.

Демак, 18 минг бегуноҳ инсонни қамоқларда чиритаётган, уларнинг оиласига итнинг кунини солаётган Ислом Каримов ҳам айбдор эмас, бу Худонинг иродаси ва қудрати. Қамоқхонада ўлимини кутиб ўтирган Юсуф Жумага ҳам даҳшатли азобларни бераётган милиция ходимлари айбдор эмас, бу Худонинг иродаси ва қудрати. Афғонистон, Ироқ, Фаластин ва дунёнинг бошқа минтақаларида ўлдирилаётган минглаб бегуноҳларнинг ўлимига ҳеч ким айбдор эмас, бу Худонинг иродаси ва қудрати.
Сизнинг, менинг ва барчамизнинг бегона юртларда итданда хор бўлиб юришимизга Каримов ва унинг режими айбдор эмас, бу Худонинг хоҳиши ва иродаси.

Биз худди Пўлатов-Маматовга ўхшаб чаппак чалиб ўтираверишимиз керак, чунки бу Худонинг иродаси ва қудрати.

Қани бизнинг меҳрибон Тангримиз? ҚАНИ…………………???????????????

Биз ҳам одамга ўхшаб яшашни хоҳлаймиз. Агар ҳамма нарса Худонинг ихтиёрида бўлса, унда бизни бахтиёр қилиб қўйсин ёки Худо дегани худди ЧЕКИСТлар таъкидлаганидек сафсатадан бошқа нарса эмасми??????????

“…АЛЛОҲ ТАОЛО Меҳрибондир, Раҳмлидир. Унинг шафқати ва раҳматининг чек-чегараси йўқ. Қалбингни покла, Унга чин дилдан сажда қил! Аллоҳ биз инсонларга Робби сифатида шунчалик меҳрибонки, у Ўзи тарафидан ҳеч бир яратилганларга бермаган нарсани инъом қилди. Бу инон-ихтиёр ва танлаш ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ ҳатто Аллоҳга доим ибодатда бўлмиш фаришталарга ҳам инъом этилмади. Масалан, анави кўча эшигида турган кучукка боқ! У истаса ҳам истамаса ҳам шу кучуклигича қолишга маҳкум. Аммо сен ўзингга боқ! Сенинг ихтиёринг, танлаш имкониятинг ўз қўлингда. Яъни, истасанг ана ўша остонада турган кучук каби яша, истасанг одам боласи бўлиб яша!”

Бу сўзлар менга Муҳаммад Солиҳ завжаси Ойдин хоним тарафидан айтилган ва меним ДАҲРИЙона фалсафамни кунпаякун қилган эди. Мен ўзимча Роббим Аллоҳга қилиб келганим “исён”ни У бир ожиза бандасининг тили билан барбод қилди.

Мен ҳозир фақат Уни яъни Аллоҳни севаман ва Ундангина қўрқаман. Бошқаси бекордир. Агар у истамаса, нафас олиш у ёқда турсин, мен ҳатто киприк ҳам қоқа олмайман ва унинг ҚУДРАТига шубҳасиз ишонаман.

Мен шу кунларда бир нарсани кашф этдим. Яъни чин мусулмоннинг йўқотадиган нарсаси йўқ, у ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳнинг иродаси ва қудрати ила мукофотлидир.

Мен бугун тавба қиламан, ДАҲРИЙлигимдан тавба қиламан ва Аллоҳнинг шафқатига, раҳматига, раҳмонига, асосийси, мағфиратига умид, қатъий умид қиламан.

Ҳурматларим
Абдуллоҳ Сарбадор
 
Просмотров: 1405 | Добавил: dtillahodja | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Календарь новостей
«  Май 2009  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Поиск
Друзья сайта
Статистика
Copyright MyCorp © 2024